Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Катта еттилик" саммитига старт берилди
Фото: aa.com.tr
Канадада G7 саммити ўз фаолиятини бошлади.
"Катта еттилик" мамлакатлари раҳбарлари Квебек провинциясининг Шарлевуа туманида тўпланишди.
G7'нинг 44-саммитида АҚШ, Германия, Буюк Британия, Япония, Франция, Канада ва Италия давлатлари раҳбарлари иштирок этишмоқда.
Саммит АҚШ президенти Дональд Трамп ва Франция давлат раҳбари Эммануэль Макрон ўртасида аввал режалаштирилган икки томонлама учрашувнинг бекор қилиниши билан бошланди.
Оқ уй вакилларининг сўзларига кўра, ҳозирда президентлар ўртасида куннинг бошқа қисмида музокаралар ўтказиш имкони кўриб чиқилмоқда.
Саммитнинг кундалик дастури доирасида Дональд Трамп ва Канада бош вазири Жастин Трюдоларнинг қўшма матбуот анжумани ўтказиши режалаштирилган.
Таъкидлаш жоизки, гуруҳ учрашувлари кўтаринки хавфсизлик шароитларида бўлиб ўтмоқда.
G7 саммити 9 июнь куни ўз ниҳоясига етади.
Мавзуга оид
12:02 / 25.02.2026
G7 етакчилари Украинани қатъий қўллаб-қувватлашини тасдиқлади
08:33 / 23.01.2026
Гренландия бўйича саммит: ЕИ раҳбарлари ўз бирдамлигини таъкидлади
23:23 / 10.01.2026
Франция АҚШдаги UFC турнири сабабли G7 саммити муддатини ўзгартирди
18:08 / 17.12.2025