Жаҳон | 12:58 / 09.06.2018
5961
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони нефть қазиб олиш ҳажмини ошира бошлади

Фото: Wall Street Journal

Саудия Арабистони нефть қазиб олиш ҳажмини ошира бошлади, бу хомашё ишлаб чиқаришнинг икки йиллик қисқаришидан сўнг юз берди, деб хабар қилмоқда The Wall Street Journal.

Аниқлик киритилишича, Саудия Арабистонида қазиб олиш даражаси нефть ишлаб чиқариш умумий ҳажми билан таққослаганда унча катта эмас.

«Бироқ, бу Ар-Риёд учун кескин ўзгаришдан дарак беради. Ушбу давлат нефть қазиб олувчи йирик давлатлар коалициясига раҳбарлик қилади, улар сўнгги икки йил давомида хомашё ишлаб чиқаришни анча жиддий даражада камайтирганди», - дея хабар беради нашр.

Экспертларнинг тахминича, Саудия Арабистони томонидан нефть қазиб олиш ҳажми оширилиши нархларни пасайтиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рим папаси нефть компаниялари раҳбарларига таклиф билан чиққанди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид