Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг Россияни G8’га қайтариш бўйича баёноти нега ғалати экани айтилди
Фото: Christinne Muschi/Reuters
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россияни G8 шаклига қайтариш бўйича баёнотлари бир неча сабабга кўра ҳайратланарли, деб ёзмоқда The Atlantic.
Биринчиси - Трамп АҚШ собиқ президент Барак Обама раҳбарлиги пайтида қабул қилган қарордан узоқлашмоқда.
Иккинчидан, дея таъкидлайди Atlantic, Трампнинг баёноти Россиянинг АҚШда 2016 йилда бўлиб ўтган президентлик сайловларига эҳтимолий аралашуви бўйича суриштирув ишлари давомида берилди. Россия Қўшма Штатлардаги президентлик сайловларига аралашганини ҳамда Москва Трамп сайловолди штаби билан тил бириктирганлиги бўйича айбловларни рад этмоқда.
Учинчи сабаб - эҳтимол, энг асосийси - «Россиянинг хатти-ҳаракати» 2014 йилда Қрим қўшиб олинганидан сўнг ўзгармади.
Бошқа давлатлар Трампнинг Россияни G8’га қайтариш бўйича чақириғини рад этишига қарамай, «катта еттиликда» парчаланиш кузатилмоқда, дея таъкидлайди нашр.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ CNN Трампга «ишонаётган» ягона етакчини маълум қилганди.
Мавзуга оид
12:15
WhatsApp мессенжери Россияда иши чекланганини тасдиқлади
08:51
Россияда суд “Роснано” даъвоси бўйича Чубайснинг мол-мулкини хатловга олди
21:11 / 23.12.2025
Социологлар россияликлар учун 2025 йилнинг асосий воқеаларини айтди
17:16 / 23.12.2025