Жаҳон | 22:17 / 12.06.2018
11064
2 дақиқада ўқилади

Машҳур баскетболчи Ким Чен Инни катта болага қиёслади

Миллий баскетбол уюшмасининг собиқ юлдузи, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан бир неча бор учрашган Деннис Родман Кимни АҚШга ташриф буюришни ва ўз халқига фаровон ҳаётни таъминлашни орзу қилувчи катта болага қиёслади.

Фото: AP/ KCNA / Korea News Service

Айни вақтда Сингапурда бўлган Родмандан Ким Чен Ин қандай одам эканлигини сўзлаб беришни сўрашганда уни чиройли ҳаётга интилувчи катта бола деб атаган. Унинг фикрича, Ким ўз халқини ва ўз шаънини ҳимоя қилишга ҳаракат қилади.

“Бу йигит дунё бўйлаб кезишни, АҚШга келишни ва ҳаётдан лаззат олишни истайди. У, шунингдек, халқи ҳам ҳаётдан баҳра олишини истайди”, деб қўшимча қилган Родман.

Родманнинг айтишича, Кимнинг АҚШга ҳеч қандай адовати йўқ. “У америкаликларни яхши кўради, АҚШга боришни, баскетбол учрашувини кўришни истайди”, деб айтган собиқ баскетболчи.

Ким Чен Ин баскетболга мухлислик қилиши билан танилган. Родман охирги йилларда бир неча бор Шимолий Кореяга ташриф буюрган.

Родман, шунингдек, Дональд Трамп ва Ким Чен Иннинг учрашувини ижобий баҳолади. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид