Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
SpaceX ракеталар парвози учун ўз майдонини қурмоқчи
Фото: РИА Новости / SpaceX Flickr
SpaceX компанияси NASA коинот агентлигига Флоридадаги Кеннеди номидаги коинот маркази ҳудудида ракеталар парвози учун майдонча қуришга ариза берди.
Таъкидланишича, компания амалдаги сайёҳлик марказидан 1,5 км шимолда 27 гектардан кўпроқ ерни ўзлаштирмоқчи. Бу ерда 12 минг квадрат метрдан кўпроқ майдонга эга ангар қурилмоқчи. Ангарда ракеталарнинг тезлаштиргичлари ва юқори поғоналарини такроран ишлатиш учун тиклаш ҳамда ракеталарни йиғиш ва учиришга тайёргарлик ишлари олиб борилади. Шунингдек, 200 та автомобил учун автотураргоҳ, хавфсизлик хизмати учун бино ва “Ракеталар боғи” барпо этиш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, ҳудудда 90 метрлик футуристик минора қуриш режалаштирилган. Минорада парвозларни назорат қилиш ва бошқариш маркази, юқори мартабали меҳмонлар учун VIP-ҳудуд, муҳандислик хоналари ва анжуманлар заллари жойлашади.
Коинот агентлиги раҳбарияти бу лойиҳага қизиқиш билдирган. Бу лойиҳа марказни нафақат NASA’га, балки кўплаб бошқа тижорий фойдаланувчиларга хизмат кўрсатувчи космодромга айлантириш режасига мос келади.
Кеннеди номидаги коинот маркази коинот қурилмалари ва парвозларни бошқариш учун иншоотлар мажмуаси бўлиб, Флоридадаги Мерритт оролида жойлашган. Марказнинг узунлиги 55 кмни, эни 10 кмни, эгаллаб турган майдони 567 квадрат кмни ташкил қилади. Ҳозирда марказнинг фақатгина 9 фоизидан тегишли равишда фойдаланилади, қолган қисми эса ўзидан ёввойи табиат қўриқхонасини акс эттиради.
Мавзуга оид
16:13 / 18.04.2026
“Қўрқув бўлиши табиий, аммо бу сизни тўхтатмасин”, — 17 ёшида NASA ва SpaceX билан космик лойиҳани амалга оширган Акбар ҳикояси
20:59 / 16.04.2026
Оқ уй «олимларнинг сирли ўлими ва ғойиб бўлиши» ҳақидаги маълумотларни текширади
17:28 / 08.04.2026
Ер «ботиши» ва Қуёш тутилиши. NASA Ой орбитасидан олинган ноёб кадрларни намойиш этди
23:12 / 06.04.2026