Жаҳон | 16:06 / 12.06.2018
17547
2 дақиқада ўқилади

Трамп Ким Чен Инга iPad’да КХДР келажагини кўрсатган

Фото: REUTERS/Jonathan Ernst

АҚШ президенти Дональд Трампнинг КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан қўшма баёнот имзоланганидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилишича, учрашув давомида унга iPad’да видеоролик кўрсатган. Унда КХДРда кўчмас мулк сотуви нуқтаи назаридан очилаётган имкониятлар тасвирлаб берилган, деб хабар қилмоқда CNN.

«Масалан, уларда ажойиб соҳилбўйлари бор. Сиз буни деярли барча жойда кўрасиз, улар замбараклар билан океанга отишганида ҳам кўриш мумкин. Мен шундай дедим: «Бундай кўринишнинг тенги йўқдир». Бу кўп хонадонли уйлар учун ажойиб жой эмасми? Мен шундай дедим: «Бунинг ўрнига, сизда жаҳондаги энг яхши меҳмонхоналар пайдо бўлиши мумкин», - дея айтиб ўтди Трамп.

Трампнинг сўзларига кўра, Шимолий Корея етакчисига вазият ҳақида кўчмас мулк савдоси нуқтаи назаридан ўйлаб кўришни маслаҳат берган.

АҚШ етакчисининг айтишича, Ким Чен Ин ўзи кўрган тасвирлардан ҳайратга тушган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп ва Ким Чен Ин имзолаган ҳужжат сурати пайдо бўлганди. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти