Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент 10 йилдан сўнг қандай кўринишда бўлади?
Халқаро пресс-клубда Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирокида «Тошкент: ақлли, обод ва севимли шаҳар учун умумий ҳаракатлар режаси» мавзусида навбатдаги сессия бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
«Режа бўйича 10 йилдан кейин Тошкент шаҳри аҳолининг яшашига қулай бўлиши керак. Яшайдиган жой, уйлар яхшиланиши лозим, жамоат транспортини кўпайтириш зарур. Шунингдек, боғча, мактаб, поликлиникалар сонини ошириш даркор. Булар ҳозирча бизда норма бўйича етмайди. Бундан ташқари, шаҳарнинг ҳудудини ҳам озгина кенгайтириш керак. Бу борадаги режа 2030 йилгача ишлаб чиқилган. Ҳар бир туман бўйича яхшилаб ишланса, шаҳарнинг кўрки ҳам ўзгаради. Ҳозирда ҳар бир туман билан ишлар олиб борилмоқда.
Ҳозирги кунда қўйилаётган мақсадлар, режаларни тушунаётган архитекторлар бор, биз улар билан ишламоқдамиз. Бундан ташқари, тегишли олий ўқув юртларидан ёш, истеъдодли архитекторларни олиб, туманларга бириктирмоқдамиз. Ҳар бир туманда яхши бизнес-лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Чет элдан ҳам номдор мутахассислар чақирилган, ҳозирда улар шаҳар архитектураси, йўллар бўйича ишламоқда. Шаҳар 10 йилдан кейин қандай кўриниши, бузиладиган уйлар ўрнида нималар пайдо бўлиши устида ишланмоқда. 25 июнь кунига қадар пойтахтдаги тўртта кўчанинг лойиҳаси тақдим этилади. Агарда халқимиз унга розилик билдирса, ҳамма ишларни бошлаб юборамиз», - дея айтилди тадбирда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент ҳокими пойтахтдаги муаммоларни санаганди.
Мавзуга оид
08:25 / 06.06.2026
Тошкентда уйни икки марта сотган ака-укага жиноят иши қўзғатилди
08:49 / 04.06.2026
Тошкентда 40 та замонавий АЁҚШ қуриш режалаштирилмоқда
08:38 / 26.05.2026
Тошкентда янги пулли магистрал йўл қурилиши мумкин
15:32 / 25.05.2026