Жаҳон | 07:37 / 13.06.2018
9996
1 дақиқада ўқилади

Трамп ва Ким Чен Ин бир-бирининг таклифига рози бўлган

Фото: Evan Vucci/AP

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўзаро ташриф ҳақидаги таклифни қабул қилишган. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги хабар бермоқда.

«Ҳурматли олий раҳбар [Ким Чен Ин] президент Трампни Пхеньянга қулай вақтда келишга таклиф этди ҳамда президент Трамп ҳам Давлат кенгаши раиси Ким Чен Инни АҚШга ташриф буюришга таклиф қилди», - дейилади агентлик хабарида.

Таъкидланишича, мамлакатлар етакчилари таклифларни «мамнуният билан қабул қилишган», сабаби, уларнинг фикрича, бу ташрифлар Вашингтон ва Пхеньян муносабатларини соғломлаштиришга ёрдам беради.

Шунингдек, агентликдан таъкидлашларича, АҚШ ва КХДРнинг Сингапурдаги саммити «буюк» воқеа бўлди, у жаҳон ҳамжамиятининг «илиқ қўллаб-қувватлови» билан ўтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Ким Чен Инга iPad’да КХДР келажагини кўрсатгани хабар берилганди.

Мавзуга оид