Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўшнисини пичоқлаб, қочиб кетган қотил қўлга олинди - ИИВ
13 июнь куни Фарғона вилоятининг Боғдод туманида қотиллик юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, шу туманда яшовчи Н.М. уйи олдида ўзаро жанжал оқибатида қўшниси Т.М.нинг кўкрак ва қорин қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинган.
Олган жароҳати сабаб Т.М. касалхонага келтирилганида вафот этган. Кўрилган чоралар натижасида Н.М. ушланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида мудҳиш қотиллик юз бергани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
15:10 / 20.05.2026