Технология | 23:00 / 14.06.2018
3706
1 дақиқада ўқилади

Роскомнадзор ва ФХХ Telegram архитектураси ўзгартирилишини талаб қилди

Фото: ТАСС

Федерал хавфсизлик хизмати ва Роскомнадзорнинг Telegram’га қарши кураши мессенжерни блоклаш ҳақидаги суд қарорига қарамай давом этмоқда. Энди Telegram  асосчиси Павел Дуровдан мессенжерни унинг шифрлаш калитларини махсус хизматларга бера оладиган қилиб ўзгартириш талаб қилинмоқда.  

“Фикримизча, мессенжернинг ҳар қандай архитектураси Россия қонунчилиги бажариладиган қилиб ўзгартирилиши керак. Шу сабабли, Telegram шифрлаш калитларини бериш техник имкониятига эга”, дейилган ФХХда.

Дуров шифрлаш калитлари фойдаланувчилар қурилмаларидагина сақланиши, бу эса мессенжер дастурчиларига уларга эгалик қилишга имкон бермаслиги ва демакки, калитлар ФХХга ҳам берила олмаслигини бир неча бор айтган. Бундан ташқари, калитларни бериш шахсий ҳаётга дахлсизликнинг бузилиши ҳисобланади. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид