Иқтисодиёт | 19:02 / 15.06.2018
6670
1 дақиқада ўқилади
Хитой АҚШга қарши божлар жорий этилишини маълум қилди
Хитой ҳукумати АҚШ маҳсулотларига божлар жорий этади. Бу Қўшма Штатлар томонидан Хитой товарларига импорт божлари киритилишига жавобан юз беради, дейилади ХХР Тижорат вазирлиги баёнотида.
«Биз ҳажм бўйича симметрик ва худди улардаги каби божлар жорий этиш бўйича чораларни дарҳол кўрамиз», - дейилади Хитой Тижорат вазирлиги баёнотида.
Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойдан бўлган товарларга 50 млрд долларлик божлар жорий этилишини маъқуллаганди. Тасдиқланган рўйхатдан бўлган товарларга 25 фоизлик солиқ солинади. Бироқ, ҳозирги вақтда божлар айнан қачондан кучга кириши номаълум бўлиб турибди.
Мавзуга оид
16:42
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024