12:47 / 15.06.2018
3929

Миср янги ҳукумати қасамёд келтирди

Фото: Reuters

Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий бош вазир Мустафо Мадбулий бошчилигидаги янги ҳукуматни қасамёдга келтирди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Таъкидланишича, президент Муҳаммад Закий Муҳаммадни Мудофаа вазирлиги янги раҳбари, Муҳаммад Товфиқни янги ички ишлар вазири этиб тайинлаган.

2 июнь куни Абдул Фаттоҳ ас-Сисий иккинчи муддатга давлат раҳбари лавозимига киришди.

Мисрда президентлик сайловлари 26-28 март кунлари бўлиб ўтди. Давлат раҳбари лавозимига ас-Сисий ва «Ал-Гэд» («Эртага») партияси етакчиси Мусо Мустафо Мусо даъвогарлик қилди.

Top