Ўзбекистон | 09:53 / 15.06.2018
13462
1 дақиқада ўқилади

«Росатом» Ўзбекистондаги реактор учун ядровий ёнилғи жўнатди 

Фото: РИА Новости / Кирилл Каллиников

«Росатом»нинг «ТВЭЛ» ёнилғи компанияси Фанлар академияси Ядро физикаси институти (ЯФИ) майдончасида фойдаланилувчи ВВР-СМ тадқиқот реактори учун ядровий ёнилғи жўнатди. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилган.

«Буюртмачига Новосибирск кимё концентратлар заводида ишлаб чиқарилган ИРТ-4М 56та олтита қувурли иссиқлик ажратувчи йиғилмалар», - дейилади хабарда.

ВВР-СМ реактори учун ядро ёқилғини етказиб бериш бўйича келишув 2017 йилнинг ноябрь ойида «ТВЭЛ» АЖ ва ЯФИ ўртасида имзоланган.

ВВР-СМ реактори ядро физикаси, радиацион материалшунослик, фаоллаштириш таҳлили, минералларнинг нурланиши соҳасидаги тадқиқотларни олиб боришда, шунингдек, тиббий ва саноат мақсадларида радиоизотопларни ишлаб чиқаришда ишлатилади. Қурилма 2015 йилгача Россияда ишлаб чиқарилган ядро ёқилғиси билан барқарор таъминланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев атом энергетикасини Россия билан ҳамкорликнинг стратегик йўналиши, деб ҳисоблаши ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид