11:42 / 15.06.2018
22392

Саудия спорт бўйича қўмитаси раҳбари: шарманда қилишди 

Фото: Getty Images

Саудия Арабистонининг спорт бўйича қўмитаси раҳбари Турки Ал аш-Шайх миллий терма жамоанинг ЖЧ-2018 очилиши учрашувидаги ўйинига муносабат билдирди.

«Ўйинчилар мени шарманда қилишди, мен бутунлай муваффақиятсизликка учрадим. Бу биз энг яхши мураббийлар жамоаси билан тайёргарлиги учун шартнома имзолаган ўйинчилар салоҳияти эканига ишонгим келмаяпти.

Афсуски, бу авлод нимага қодир эканини бугунги ўйин кўрсатиб қўйди», - дея Ал аш-Шайхнинг сўзларини келтиради НТВ телеканали.

Россия терма жамоаси мундиал очилиш баҳсида Саудия Арабистони термасини 5:0 ҳисобида таслим этди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремль Путиннинг Саудия шаҳзодасига нисбатан ҳаракатига изоҳ берганди

Мавзу
Россия мундиали

2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида 12та стадионда ЖЧ-2018 бўлиб ўтади. Россия илк бор мундиалга мезбонлик қилмоқда.

Барчаси
Top