АҚШ: Жаҳон чемпионати террорчилар учун яхши нишонга айланиши мумкин
АҚШ Давлат департаменти Россиядаги ЖЧ-2018га ташриф буюришни режалаштираётган америкаликларга мурожаат билан чиқди.
«Жаҳон чемпионати каби кенг кўламли халқаро ҳодисалар террорчилар учун жуда «жозибадор» нишон саналади. Жаҳон чемпионатида хавфсизлик чоралари кучайтирилишига қарамай, террорчилар стадионлар, фан-ҳудудлар, диққатга сазовор жойлар, вокзаллар ва бошқа жамоат жойларига ҳужум уюштириши мумкин», - дейилади идора мурожаатида.
Шунингдек, Америка ҳукуматининг таъкидлашича, Россияда ишқибозлар шилқимликларга учраши ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа мансабдор шахслар томонидан камситилиши мумкин.
Америкаликлар хорижликлар орасида жаҳон биринчилиги учрашувларига чипталар харид қилиш бўйича етакчи саналади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина ЖЧ-2018 нега трансляция қилинаётганини тушунтириб берганди.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024