Спорт | 01:09 / 16.06.2018
20375
1 дақиқада ўқилади

Неймар: Мен – дунёдаги энг кучли футболчиман

Фото: Getty Images

"ПСЖ" ҳамда Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар жамоасининг жаҳон чемпионатига қай даражада тайёр экани ҳақида гапириб берди. 

"Ушбу Бразилия терма жамоаси мусобақага 4 йил аввалга жамоадан кўра яхшироқ тайёр. Жаҳон чемпионатини ютиш – энг асосий мақсад. Ҳозир бу мусобақа Чемпионлар Лигасидан муҳимроқ", – деди Неймар. 

Шунингдек, бразилиялик футболчи дунёнинг энг кучли футболчилари орасидаги ўрни ҳақида ҳам фикр билдирди. 
"Ҳозирда бошқалардан юқори даражада бўлган икки футболчи бор – бу Криштиану Роналду ҳамда Лионель Месси. Камтарлик билан шуни айтишим мумкинки, мен айни вақтда дунёдаги энг кучли футболчиман. Чунки улар бошқа сайёрадан", – деди бразилиялик ҳужумчи.

Мавзуга оид