Жаҳон | 14:43 / 18.06.2018
6351
1 дақиқада ўқилади

АҚШ «Оқ каскаларни» молиялаштиришда давом этади

Фото: THAER MOHAMMED/AFP/Getty Images

АҚШ Давлат департаменти ва Халқаро тараққиёт бўйича агентлик «Оқ каскалар» ташкилоти ҳамда Сурия ҳудудидаги жиноятларни суриштирувдан ўтказиш бўйича БМТ механизмини молиялаштириш учун 6,6 млн доллар ажратиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Америка ташқи сиёсат идораси вакили Хизер Науэрт хабар берган.

Науэртнинг сўзларига кўра, бундай қарор давлат раҳбари Дональд Трамп томонидан қабул қилинди.

«АҚШ ҳукумати Сурия можароси бошланганидан бери 100 мингдан ортиқ инсон ҳаётини қутқариб қолган «Оқ каскалар»ни қатъий қўллаб-қувватлайди», - дейилади баёнотда.

Шунингдек, Суриядаги жиноятларни суриштирувдан ўтказиш бўйича БМТ механизмига эътибор қаратилган. У минтақада 2011 йилнинг март ойидан бери содир бўлган жиноятларни терговдан ўтказишда жуда муҳим аҳамиятга эга.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Сурия ҳукуматини огоҳлантирганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид