Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда КХДР ядро объектлари сони ҳисоблаб чиқилди
АҚШдан маълум қилишларича, КХДРда ядро ракеталари ва қуроли ишлаб чиқишда фойдаланилувчи тахминан 3 мингта объект ҳамда иншоотлар бор. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг «Мунхва ильбо» газетаси Америка ҳукумати маълумотларига асосан хабар бермоқда.
Таъкидланишича, бундай маълумот сунъий йўлдош суратлари асосида олинган. Шу билан бирга, КХДР ядро ва ракета объектларини текшириш ҳамда инспекциядан ўтказиш вақтида яширин иншоотлар борлиги аниқланса, турли кўринишдаги мушкулликлар ҳам келиб чиқиши мумкин.
Бундан ташқари, таъкидланишича, Америка ва Шимолий Корея томони ўртасида ядросизланиш бўйича музокаралар «жуда кўп вақтни талаб этади».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин яна бир давлат етакчиси билан учрашиши мумкин экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:06
АҚШ AI таҳдидлари сабаб киберхавфсизлик талабларини кучайтирди
21:50 / 10.06.2026
Эроннинг ядро бомбаси яратиш имконияти қандай?
09:59 / 10.06.2026
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:30 / 10.06.2026