Жаҳон | 16:48 / 18.06.2018
7787
1 дақиқада ўқилади

Японияда зилзила оқибатида 349 киши жароҳат олди

Япониянинг Осака ва Хиого префектураларида юз берган ер силкиниши оқибатида жароҳат олганлар сони 349 кишига етди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар бермоқда.

Шунингдек, уч киши ҳалок бўлгани, улар орасида 9 ёшли қизча ва икки эркак борлиги хабар қилинган.

Фото: Reuters /Kyodo

6,1 магнитудали зилзила 18 июнь куни содир бўлди. Унинг маркази префектура шимолида жойлашган. Такацуки шаҳрида ер силкиниши уйда ёнғин келтириб чиқарди. Бир нечта шаҳарларда биноларга зарар етгани хабар берилган, темир йўл ҳаракати ҳам издан чиққан.

Фото: Darley Shen

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Японияда зилзила оқибатида икки киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид