Жаҳон | 20:25 / 18.06.2018
2342
1 дақиқада ўқилади

Индонезияда қайиқнинг чўкиши оқибатида ўнлаб одамлар бедарак йўқолди

Фото: AFP 2018 / Stringer

Индонезия ғарбида қайиқнинг чўкиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, воқеа Шимолий Суматра вилоятидаги Тоба кўлида юз берган. Қутқарув хизмати йўқолганларни қидириш бўйича амалиёт ўтказмоқда.

Jakarta Post нашрининг маълум қилишича, қайиқ бортида 80 га яқин одам бўлган. Таъкидланишича, ҳозирда 5 кишини қутқариб олишга муваффақ бўлинган. Қолган тафсилотлар ҳозирча номаълум.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид