Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сеул Корея уруши шу йил тугашига умид қилмоқда
Жанубий Корея ТИВ раҳбари Кан Ген Хванинг маълум қилишича, Сеул Корея уруши шу йил якун топишига умид қилмоқда. Бу ҳақда «Рёнхап» хабар берди.
Унинг таъкидлашича, Жанубий Корея АҚШ билан бу борада маслаҳатлашувлар ўтказмоқда, ҳамда Шимолий Корея-Америка саммитларида шундай имконият муҳокама қилинган.
«Уруш якунланиши тўғрисидаги декларациянинг шу йил охиригача имзоланиши - бизнинг ҳукуматимиз мақсади», - дея маълум қилди Кан Ген Хва.
Унинг сўзларига кўра, КХДР ядросизланиш жараёнини давом эттириши лозим.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин яна бир давлат етакчиси билан учрашиши мумкин экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
08:27 / 04.06.2026
Эрон билан уруш Конгрессда ҳам баҳсларга сабаб бўлмоқда
16:56 / 03.06.2026
Сахалин ороли ва Тинч океани флотидан айрилган Россия – Рус-япон уруши тарихи
13:32 / 14.05.2026