Жаҳон | 10:26 / 19.06.2018
16734
1 дақиқада ўқилади

Хитой Трампнинг таҳдидига жавоб қайтарди

Фото: REUTERS

Хитой Тижорат вазирлигининг маълум қилишича, Пекин, АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой товарларига қўшимча божлар жорий этадиган бўлса, «сифатли» ва «сон жиҳатидан кўп» чоралар қабул қилади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Таъкидланишича, чоралар комплекс характерга эга бўлади, ҳамда Хитой «қатъий қаршилик кўрсатиш» позициясида турибди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой товарларига яна 200 млрд долларлик божлар жорий этиш билан таҳдид қилганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид