Жамият | 23:24 / 19.06.2018
7577
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда ҳайдовчи сабаб йўловчи вафот этди

Сирдарё туманида 18 июнь куни фуқаро З.Қ. ўзининг бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасини “Тошкент-Душанбе” йўлида ҳайдаб кетаётиб шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Сайхунобод туманида яшовчи М.Ҳ. бошқарувидаги “ГАЗ-5312” русумли автомашинанинг орқа қисмига урилиб, тўқнашув содир этган. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Натижада “Нексия” автомашинаси йўловчиси А.И. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай йўловчи вафот этган.

 

Мавзуга оид