Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Топ-500» - Тошкент шаҳри келажаги учун

Жорий йилнинг 18 июнь куни Тошкент шаҳридаги Ботаника боғида шаҳардаги бизнес ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш масалаларига бағишланган «Топ-500» анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Бугунги форумдан мақсад қандай?

Шаҳарнинг янги раҳбарияти ишини умуман бошқача ташкил этаётганини намойиш қилишдан иборат. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев шундай дейди:
«Мақсад - қурилаётган ривожланиш режаларини бизнес ҳамжамияти билан биргаликда ва фақат шерикчилик руҳида ташкил этиш, «Топ-500» ҳамжамияти билан биргаликда Тошкентни Марказий Осиёнинг бизнес пойтахтига айлантириш».
Очиқ айтилган камчилик ва ечимлар

Анжуман доирасида нутқ сўзлаган Жаҳонгир Ортиқхўжаев шаҳардаги асосий муаммоларни очиқ-ойдин гапириб ўтди. Сўнгра, ушбу масалалар юзасидан ечимларни таклиф этди. Тошкентнинг ўрта ва узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқариш зарурлиги таъкидланди.
«Ҳамшаҳарларимизнинг таълими, маданияти, жисмоний соғлиғи, ижтимоий ҳимояланиши ва уларга юқори даражали хизмат кўрсатилиши устувор вазифамиз бўлади. Шаҳримиздаги муҳитни кескин яхшилаш, барқарор иқтисодий кўрсаткичларни таъминлаш, шаҳримизни юқори самарадорлик ва шаффофлик билан бошқариш керак», дейди у.

Шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ортиқхўжаевнинг таъкидлашича, ер майдонларини очиқ аукцион орқали тақсимланиши, шаҳар бош режасининг янгиланиши ва тасдиқланиши зарур.
Мавзуга оид
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026