Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ҲАМАС Исроилга қарата 45та ракета учирди
ҲАМАС ҳарбийлашган ҳаракати аъзолари 19 июндан 20 июнга ўтар тунда Ғазо секторидан Исроил ҳудудларига қарата 45та ракета учирди. Бу ҳақда Исроил армиясининг твиттердаги саҳифасида хабар берилган.
Исроил армиясидан таъкидлашларича, «Темир қубба» ракеталар ҳужумидан мудофаа тизими ёрдамида еттита ракетани тутиб олишга муваффақ бўлинган. Ҳарбийларнинг қайд этишича, Исроил тинч аҳолисини ҳимоя қилишда давом этадилар.
Аввалроқ, Исроил авиацияси фаластинликларнинг Ғазо секторидаги учта объектига зарба бергани хабар қилинганди. Бу оловли варраклар ва шарлар сабаб юз бергани айтиляпти, фаластинликлар уларни чегаранинг қарама-қарши томонида ёнғин чиқариш мақсадида учиришган.
Мавзуга оид
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
08:48 / 20.06.2026
Дунё космодромлари харитаси: ким энг кўп ракета учирмоқда?
17:56 / 19.06.2026
«Трамп сизнинг ягона иттифоқчингиз» – Вэнс ҳам Исроилни танқид қилди
14:15 / 18.06.2026