12:14 / 20.06.2018
5998

«Автомобилдан сақланинг»: Бухорода танишининг машинасини олиб қочган шахс ушланди

19 июнь куни Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, шу туманда яшовчи Х.Б. “Амиробод” чойхонаси олдида турган таниши Н.И.нинг “Ласетти” русумли автомашинани ҳайдаб қочиб, автомашинани “Пахтаобод” МФЙ Кўкработ қишлоғи ҳудудидан ўтувчи йўл четида қолдириб, ўзи воқеа жойидан кетиб қолган. 

Кўрилган чоралар натижасида Х.Б. қўлга олинди.

Top