Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шойгу Қримдаги «ноёб қўшинлар гуруҳи» ҳақида айтди
Россия қўшинларининг Қримдаги гуруҳи ҳужум юз берадиган бўлса, рақибга «биронта имконият қолдирмайди». Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».
Вазир илк бор Севастополда бўлиб ўтган ҳарбий коллегия сайёр йиғилишида чиқиш қилди. Унинг сўзларига кўра, ярим оролда ноёб турлараро гуруҳ ташкил этилди ва мустаҳкамланмоқда.
«Унинг замонавий юқори технологияли қуроллар тизими Россия ҳудудига кирмоқчи бўлган исталган эҳтимолий рақибга биронта имконият қолдирмайди», - дея айтиб ўтди Шойгу.
Унинг таъкидлашича, Қрим мамлакат ҳарбий хавфсизлигини таъминлашда муҳим ўрин тутишда давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина биринчи президенти Россия Қримдан ўз хоҳишига кўра воз кечиши мумкин экани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
21:23 / 21.06.2026
Украина зарбаларидан кейин Севастопол электрсиз қолди
13:34 / 21.06.2026
Қримда бензин сотиш тўхтатилди
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026