Ўзбекистон | 14:54 / 20.06.2018
5592
2 дақиқада ўқилади

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузурида янги ДУК ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузурида “Ўрмонтехносервис” давлат унитар корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузурида “Ўрмонтехносервис” давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилган.

Қуйидагилар “Ўрмонтехносервис” ДКнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

ўрмон хўжалиги соҳасида ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва коммуникация тармоқлари, дастурий маҳсулотлар, ахборот тизимлари ва ресурсларини жорий этиш ҳамда уларни ҳимоя қилишнинг замонавий технологияларини жорий этиш, уларни янада такомиллаштириш;

ўрмон хўжалигини юритиш амалиётига фан ютуқлари ва илғор тажрибани, шу жумладан дронлар билан ишлаш тизимини амалиётга татбиқ этиш;

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ахборот хизматини амалга ошириш, шу жумладан ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда қатнашиш, оммавий ахборот воситалари билан ишлашни янада такомиллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини тизимли мониторинг қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизимидаги барча ташкилотларга ахборот-коммуникация технологиялари бўйича хизмат кўрсатиш, жумладан, серверларга, телекоммуникация ускуналарига, компьютерларга, офис ускуналарига хизмат кўрсатиш, дастурий таъминот ва техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш юзасидан “Ўрмонтехносервис” ДК билан, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат берилди.

Мавзуга оид