Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея тарихда биринчи марта «Тхэгик» машқларини бекор қилди
Фото: REUTERS
Жанубий Корея Шимолий Корея билан мулоқотни давом эттириш учун ҳарбий машқлар ўтказишни бекор қилди. Бу ҳақда «Рёнхап» агентлиги Жанубий Корея ҳарбий вазирлигидаги номи ошкор этилмаган манбага асосан хабар бермоқда.
«Тхэгик» ҳар йилги уч кунлик ҳарбий машқлар келаси ҳафта сешанба, 26 июнь куни бошланиши керак эди. Жанубий Корея ҳарбий маҳкамасидаги манба сўзларига кўра, кейинроқ машқлар учун мос вақт ва ўтказиш шакли бўйича қарор қабул қилинади. Шу билан бирга, таъкидланишича, уларнинг келажаги ҳозирча номаълум бўлиб турибди.
«Тхэгик» кодли номига эга бўлган машқлар Жанубий Кореяда 1996 йилдан бери ҳар йили май ёки июнь ойида ўтказиб келинади. Жорий йилда улар тарихда биринчи марта бекор қилинади.
Аввалроқ, АҚШ ва Жанубий Кореянинг қўшма машқлари тўхтатилгани ҳақида хабар берилганди. Бундай қарор КХДР билан ядросизлантириш ҳамда ярим оролда тинчликни ўрнатиш бўйича музокаралар давом эттиришни таъминлаш мақсадида қабул қилинди.
Мавзуга оид
14:16 / 03.02.2026
Ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга визани қандай олишлари мумкин?
15:32 / 02.02.2026
Ўзбекистонга кореяликлар оқими кўпайди: 46 минг ташриф
14:43 / 30.01.2026
Ким Чен Ин КХДРни “ўзгартириш”га ваъда берди
19:33 / 28.01.2026