Жаҳон | 23:29 / 24.06.2018
5116
1 дақиқада ўқилади

Туркиядаги сайловлар: дастлабки натижалар эълон қилинди

Фото: Reuters

Туркия давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўған якшанба куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида етакчилик қилмоқда. "Анадолу" агентлиги овоз беришнинг дастлабки натижаларига асосланиб, шу ҳақида хабар берди. 

Манбага кўра, амалдаги президент 59 фоиз овозга эга бўлган, унинг энг яқин рақиби Маҳаррам Инже 27 фоиз овозни қўлга киритган. Учинчи ўринда собиқ ИИВ раҳбари Мерал Акшенер 7,5 фоиз овоз билан қайд этилган. 

Кейинги ўринларда Салоҳиддин Демиртош (5,9 фоиз), Темел Карамолла ўғли (0,9 фоиз) ва Доғу Перинчек (0,19 фоиз) номлари келтирилган. 

Шунингдек, Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси бугун Туркияда бўлиб ўтган муддатидан аввалги парламент сайловларида етакчилик қилмоқда. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид