Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған ўзининг президентлик сайловидаги ғалабасини эълон қилди
Ражаб Тоййиб Эрдўған Туркияда бўлиб ўтган президентлик ҳамда парламент сайловлари натижасига кўра, халқ унга ишонч билдирганини маълум қилди. Бу ҳақда Эрдўған NTV телеканали трансляция қилган Истанбулдаги чиқиши вақтида айтиб ўтди.
"Халқимиз менга президентлик мажбуриятларини бажариш вазифасини ишонди", – дея Эрдўған сўзларига иқтибос келтирмоқда РИА "Новости".
"Сайловларда қатнашиш 90 фоизга етди ва кўплаб мамлакатлар учун намуна бўлди. Туркия бўйлаб сайловларнинг юқори даражада ташкил қилиниши катта мамнуният бағишлайди", – деган Эрдўған.
Унинг сўзларига кўра, Туркия ҳукумати 2023 йилгача мамлакатнинг ривожланиш концепциясидаги мақсадларни амалга оширишга қаттиқ киришади.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрдўғанни президентлик сайловларидаги ғалабаси билан табриклагани маълум қилинган эди.
Мавзуга оид
19:44 / 25.04.2026
АҚШ–Эрон уруши фонида Туркия нега асабийлашмоқда?
18:07 / 25.04.2026
Эрон уруш туфайли ёпилган халқаро авиақатновларни қайта тиклади
23:00 / 24.04.2026
Туркияда 15 ёшдан кичик болаларга ижтимоий тармоқларга кириш тақиқланди
22:57 / 23.04.2026