Жаҳон | 11:23 / 27.06.2018
2209
1 дақиқада ўқилади

Греция бош вазири Британиядан Парфенон ҳайкалларини қайтаришни талаб қилди

Фото: Getty Images

Греция бош вазири Алексис Ципрас Буюк Британия ҳукуматини Парфенон ҳайкали ва метопасини қайтаришга чақирди. Бу ҳақда «Ekathimerini.com» портали хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳайкалтарошлик намуналари жаҳон маданий меросининг бир қисми ҳисобланади, бироқ уларнинг ўрни Парфенонда.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Греция мамлакатдан британиялик лорд Элгин томонидан 19-аср бошида ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилган санъат асарлари қайтарилишини талаб қилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид