19:13 / 27.06.2018
12237

Хорижликлар Ўзбекистонда 1-чоракда 666 млн доллар қолдиришди

Фото: KUN.UZ

Биринчи чоракда туризм банди бўйича ижобий сальдо 33 миллион долларни ташкил этди, дея хабар беради Марказий банк.

Таъкидлаш жоизки, бу ерга қисқа муддат давомида ишловчи резидентларнинг бўлиш вақтидаги харажатлари ҳам киради.

Умуман олганда, норезидентларнинг мамлакатда бўлиш вақтидаги харажатлари 666 миллион долларга етди, бу ўтган йилги кўрсаткичдан икки баробарга кўпдир.

Ушбу ўсишнинг асосий омилига виза жараёнларининг соддалаштирилиши туфайли мамлакатга кириб келаётган хорижий фуқароларнинг сони кўпайгани айланди.

Top