Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенаторлар бош вазир Абдулла Ариповга парламент сўрови юборишга қарор қилди
Фото: УзА
29 июнь куни, Сенатнинг ўн бешинчи ялпи мажлиси иккинчи иш кунида сенаторлар бош вазир Абдулла Ариповга парламент сўровини юборишга қарор қилишди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида“ги Конституциявий қонунга ва “Парламент назорати тўғрисида“ги қонунга мувофиқ сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳамда ёшларнинг чақирувга қадар бошланғич тайёрлигини ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикасининг бош вазири Абдулла Ариповга парламент сўрови юбориш ҳақида қарор қабул қилинди. Сенат томонидан сафарбарлик чақируви резерви сафида хизмат қилишга, ушбу хизматни ташкил этиш ва ўташга оид ҳужжатлар ижроси, шунингдек ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш ишлари ўрганилди ҳамда таҳлил қилинди.
Уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича сенаторлар томонидан сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ташкил этиш ва ўташ масалалари, шунингдек умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларидаги чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик тизимини такомиллаштириш, чақирув ёши чегарасини қисқартириш, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси лавозимларига касбий жиҳатдан яхши тайёрланган, малакали, иш тажрибасига эга шахсларни, шу жумладан, захира ва резерв офицерларини тайинлаш чора-тадбирлари тўғрисида асослантирилган изоҳлар бериш илтимоси билан парламент сўрови юборилди.
Мавзуга оид
09:47 / 20.12.2025
Меҳнат инспекцияси ҳисоботи Сенатда танқид қилинди: назорат 32 фоизга камайган
18:17 / 18.12.2025
2026 йилда асосий солиқлар бўйича ставкалар ўзгармайди
13:32 / 18.12.2025
Сенат 2026 йилги давлат бюджетини маъқуллади
19:25 / 14.11.2025