Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда йўл қоидаси бузилиши йўловчининг ўлимига сабаб бўлди
28 июнь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида, Беруний туманида яшовчи Х.Р. ўзининг “Нексия” русумли автомашинасини “Ғузор-Бухоро-Нукус-Қўнғирот-Бейнеу” йўлининг 563-км.да ҳайдаб кетаётиб шу йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган О.А. бошқарувидаги “Мерседес-Бенц” русумли юк автомашинасига орқа қисмига урилиб тўқнашув содир этган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада “Нексия” автомашинаси йўловчиси С.У. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026