Жаҳон | 16:05 / 30.06.2018
17585
1 дақиқада ўқилади

Порошенко Кремль учун синовни айтди

Фото: AP

Украина президенти Пётр Порошенко Донбассга БМТ тинчликпарварлари киритилиши масаласини Кремль учун синов, деб атади.

"Тинчликни тиклаш учун муҳим вазифа - эгаллаб олинган Донбассда БМТ мандати остида кўп миллатли тинчликпарварлик миссиясини жойлаштириш. Бошқа, янада самарали йўл, ҳозирча йўқ. Донбассдаги миссия бўйича таклиф - бу ҳам тинчликка йўл, ҳам Кремль самимий ниятда эканини аниқлаш бўйича синов. Агар Москва тинчликни хоҳласа, унда бу улар учун яхши имконият", - дея ёзган Порошенко Facebook’даги ўз саҳифасида.

Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин Украинага БМТ тинчликпарварларини юбориш ғоясини қўллаб-қувватлаши, бироқ гап фақат ЕХҲТ ходимлари хавфсизлигини таъминлаш функцияси ҳақида кетишини маълум қилганди. 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Россия Украинани қачон ҳурмат қила бошлаши айтилганди.

Мавзуга оид