Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Солсберида Скрипаллар иши туфайли Британия қуролли кучлари куни ўтказилади
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг маълум қилишича, 2019 йил Солсберида мамлакат қуролли кучлари куни бўлиб ўтади. Бу ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланиши билан боғлиқ ҳодиса оқибатларини бартараф этишда иштирок этган ҳарбийларга миннатдорлик белгиси сифатида юз беради.
«Асаб-фалажловчи моддадан фойдаланган ҳолда юз берган ҳужум оқибатларини бартараф этишда ҳарбийларнинг иштироки муҳим бўлди. Ҳарбий экспертлар ҳужумдан кейинги кунларда зарарланган транспорт воситаларини хавфсиз эвакуация қилишда ёрдам кўрсатишди, Портон-Даундаги Мудофаа вазирлиги лабораторияси экспертлари эса асаб-фалажловчи моддага тестлар ўтказишди. Ҳозирда қуруқликдаги ва ҳарбий-ҳаво кучларининг қарийб 200 нафар ҳарбий мутахассиси шаҳарни тиклашда ёрдам кўрсатмоқда», - дейилади Мэйнинг нутқида.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, Солсберида бундай куннинг нишонланиши шаҳарга эътибор тортади ва унинг бизнес ҳамда туризм учун очиқлигини кўрсатади.
Мавзуга оид
18:06 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
10:30 / 16.06.2026
BBC ва FT: Стармер билан боғлиқ ёнғинлар ортида Россия изи бўлиши мумкин
23:06 / 15.06.2026
Британияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
19:31 / 14.06.2026