Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Солиқ кодексида барча ставкалар аниқ кўрсатилади
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоровга кўра, янги солиқ Концепциясининг тасдиқланиши тез орада янги таҳрирдаги Солиқ кодексини ҳам қабул қилинишига туртки беради. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Молия вазирининг таъкидлашича, жорий йил якунига қадар янги таҳрирдаги Солиқ кодекси ва Бюджет кодекслари қабул қилиниши кутилмоқда. Янгиликларнинг тарихий воқеалиги шундаки, кодексда шу пайтгача амалдаги солиқ юклама ва ставкалари аниқ белгиланмаганди. Эндиликда бундай бўлмайди, кодекс энг оддий ишчи учун ҳам содда ва равон бўлиши кутилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳалар бошқаруви миллий агентлиги директори ўринбосари Гўзал Исломова эса ҳужжатларнинг қабул қилиниши билан одамларнинг фикрлаши ҳам ўзгариши лозим, деб ҳисоблайди.
"Энг катта масалалардан бири - биз солиқ тўлашга нисбатан қарашимизни қайта кўриб чиқишимиз керак. Тушунишимиз лозим: виждонан давлатга тўланган солиқлар, келажакда чегараларни қўриқлаш, ободонлаштириш, болаларимизнинг таълими, жамоат жойларини яхшилаш каби хизматлар билан қайтади. Буларнинг барчасини давлат бажаради.
Агар муносабатларимизни қайта кўриб чиқолмасак, ҳеч қандай ҳужжат ва нормалар давлат ислоҳотлардан кутаётган самарани бермаслиги мумкин", дейди Гўзал Исломова.
Мавзуга оид
18:47 / 14.01.2026
Президент энергетика соҳаси бўйича таклифларни маъқуллади
09:00 / 21.12.2025
Энергетикада катта истеъфо ва билимли ёшларга мукофот — ҳафта дайжести
11:37 / 19.12.2025
Нефт-газ соҳасида кутилган натижаларга эришилмаяпти — Қўчқоров
11:08 / 19.12.2025