Жаҳон | 16:01 / 02.07.2018
14678
2 дақиқада ўқилади

Филиппинда наркотик моддалар савдосига қарши курашган мэр отиб кетилди

Фото: aljazeera.com

Филиппинда шаҳар ҳокимларидан бири мерган томонидан отиб ўлдирилди. Қотиллик Танауан шаҳри марказида Миллий байроқ куни муносабати билан ташкил этилган тантаналар чоғида содир этилган. 

Танауан шаҳри ҳокими Антонио Ҳалилий кўкрагидан бир марта ўқ узиш билан ўлдирилган, дея маълум қилган полиция вакили Ренато Мэркадо CNN телеканалига берган интервьюсида. Ушбу жиноят содир этилган вақтда олинган видеолавҳалар эса, қотиллик рўй берганида одамларнинг қандай ваҳимага тушганидан дарак беради. 

Унда Ҳалилий миллий байроқ кўтарилаётган вақтда ҳокимият ишчилари билан бир сафда тургани ва биргаликда давлат мадҳиясини куйлаётгани акс этган. Камера бошқа томонга йўналтирилганидан сўнг, бироз вақт ўтгач, битта ўқ овози эшитилган ҳамда аёл кишининг "oh my God" (вой, Худойим) дегани муҳрланган. 

Ҳокимиятнинг ушбу фожиани видеотасвирга олган ходими Гэри Ларезмага кўра, шаҳар ҳокими бу воқеага қадар ҳам бир неча марта гиёҳванд моддалар билан савдо қилувчи жиноятчиларга қарши кескин позицияси учун таҳдидлар олган.

Мавзуга оид