Жаҳон | 12:37 / 02.07.2018
11347
2 дақиқада ўқилади

Жанубий кореяликлар армияда хизмат қилишни рад этишлари мумкин бўлади

Фото: Chung Sung-Jun/Getty Images

Тез орада Жанубий Кореянинг ҳарбий хизматга мажбур фуқаролари миллий армияда хизмат қилишни рад этишлари мумкин бўлади. Мамлакат Конституциявий суди чиқарган хулосага мувофиқ, мамлакат ҳукумати диний ёки сиёсий қараши туфайли армияда хизмат қилишни рад этган фуқаролар учун муқобил хизмат қилиш усулларини тақдим этиши керак. Ҳозирча, мавжуд қонунчиликка кўра, 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган барча кореяликлар ҳарбий хизматни ўташга мажбурдир. 

CNN телеканалининг хабар қилишича, Ж.Корея Конституциявий суди аъзолари 6-3 нисбатда аниқлаганидек, мамлакатнинг “Ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонуни 5-моддаси конституцияга зиддир. Чунки у ҳарбий бўлмаган йўл билан хизмат қилишга доир танловни тақдим этмаган. 

Шу муносабат билан суд ушбу қонунчиликка тегишли ўзгартириш киритиш бўйича ҳукумат ва парламентга 2019 йил охиригача муддат берган. 

Amnesty International ташкилотига кўра, Жанубий Корея дунёнинг бошқа давлатларини қўшиб ҳисоблаганда ҳам кўпроқ фуқароларни армияда хизмат қилишни рад этгани учун озодликдан маҳрум этиш жазосига маҳкум этади, дейилади хабарда. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид