Жаҳон | 16:02 / 04.07.2018
28408
1 дақиқада ўқилади

Қип-қизил қон тусидаги дарё хитойликларни қўрқитиб юборди

Хитойликлар Сянби дарёсининг бирданига қип-қизил қон тусига кирганидан шикоят қилишди. Ушбу ҳолат тасвирланган лавҳани Chengdu Business Daily нашри эълон қилди.

Ушбу ҳодиса Сичуан провинциясидаги Ибин шаҳрида кузатилди. Ваҳимага тушган аҳоли дарё суратга олинган фото ва видеолавҳаларни ижтимоий тармоқларда улашишди.

Маҳаллий ҳукумат бу ҳодисага қадоқ қутилари тайёрлайдиган фабрикадан бўёқларнинг оқиб кетиши сабаб бўлганини билдирди. Фабрика ишчилари бўёқ одамлар ва табиатга зиён етказмаслигини, у сув асосида тайёрланиши ҳамда заҳарли моддалар қўшилмаслигини таъкидлашмоқда. 

Экологлар бўёқли сувни фильтрлаш учун зудлик билан учта тўғон ўрнатишди. 

Сянби дарёси Хитойдаги энг катта дарёлардан бири бўлган Янцзи дарёсининг ирмоғи ҳисобланади.

Мавзуга оид