Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондаги банкни ўмармоқчи бўлган украиналиклар қўлга олинди
Фото: KUN.UZ
Ўзбекистондаги банклардан бирини тунамоқчи бўлган уч нафар украиналик фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.
Хабарда айтилишича, улар 16 май куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Алишер Навоий кўчасида жойлашган банкдан депозит қутиси очтиришган.
Сўнг банкни обдон кузатиб, Қирғизистондан кириб келган қутиларни махсус мослама ёрдамида очмоқчи бўлган вақтларида ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинган.
Қўлга олинганларнинг исм-шарифлари маълум қилинмаган. Хабарга кўра, Ш.В. ва Б.В. илгари судланган А.С. билан тил бириктириб, унинг режаси асосида ҳаракат қилишган.
Мавзуга оид
13:10 / 24.03.2026
Украина 15 000 та тутиб олувчи дрон буюртма қилди
10:52 / 24.03.2026
Зеленский Россияни Эронга ёрдам беришда айблади
15:45 / 23.03.2026
Украина ҳақидаги сўзларидан кейин Дитер Болен Литвада концертсиз қолди
09:17 / 23.03.2026