Жамият | 17:40 / 05.07.2018
28055
1 дақиқада ўқилади

Алданган ва кўчада қолиб кетган ўзбекистонлик йўловчилар уйга қайтмоқда

Фото: KUN.UZ

Автобус бузилиб қолиши билан, кўча ёқасида қолган ўзбекистонликлар уйга қайтмоқда. Бу ҳақда Ташки ишлар вазирлиги расмий вакили Kun.uz'га маълум қилди. 

3 июль куни Kun.uz таҳририятига мурожаат қилган шахс Москвадан тахминан 600 км узоқликдаги (Пенза шаҳрига яқин) манзилда ўзбекистонликлар билан тўла автобус ишдан чиқиб, барча йўловчилар саросимада қолгани ҳақида хабар берганди.

Таҳририятга йўлланган видео мурожаатномада айтилишича, уларни ўзбек ватандошлар алдаб, қўрқитиш йўли билан пулларини олиб қўйган. 

«Воқеадан хабар топган Ташқи ишлар вазирлигининг вакиллари, хусусан Москвадаги элчихона ходимлари Пенза шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан боғланди. Шунингдек, йўловчиларни Ўзбекистонга етиб олиши учун кўмак кўрсатди», дейди Kun.uz мухбири билан суҳбатлашган вазирлик вакили. ​

Мавзуга оид: 

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид