Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда таҳсил олиш учун 262 миллион йен грант ажратилди
Япония ҳукумати ўзбекистонлик давлат хизматчиларнинг Япония давлатида доктор ва магистрлик босқичида таълим олиши учун 2,4 миллион доллар миқдорида грант ажратди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 5 июль куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси Шуҳрат Вафоев ҳамда Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Нобуаки Ито ўртасида 262 миллион йен миқдорида грант ажратиш тўғрисидаги ноталар имзоланди.
Ушбу ҳамкорлик Япония ҳукуматининг техник кўмак бериш лойиҳалари дастури доирасида амалга оширилмоқда. Шундай қилиб, Ўзбекистондаги давлат хизматчилари 2019-2020 йилларда Японияда магистр ва доктор даражасини эгаллаш учун қулай имкониятга эга бўлишади.
JDS лойиҳаси Ўзбекистонда 18 йилдан буён фаолият олиб бораётган бўлса, ўтган давр мобайнида 311 нафар стипендиат Японияда таҳсил олиш имкониятидан фойдаланган.
Япониядаги таълимни тамомлаб қайтган битирувчилар келгуси уч йил давомида Ўзбекистонда ишлаш мажбуриятини зиммасига олади.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026