Спорт | 12:30 / 05.07.2018
10036
1 дақиқада ўқилади

Хосеп Гвардиола Аргентина термасига бош мураббий бўлиши мумкин

Фото: Р-Спорт

Аргентина футбол ассоциацияси (AFA) ва маҳаллий бизнесменлар гуруҳи Хосеп Гвардиолани Аргентина терма жамоаси бош мураббийлигига таклиф этмоқчи, деб хабар берди Todo Noticias.

Аргентина телеканалининг хабарига кўра, AFA раҳбарияти Гвардиолага йилига 12 миллион евро маош беришга тайёр бўлиб, унинг ярми ассоциация, қолган ярми бизнесменлар томонидан тўланади.

Гвардиола айни пайтда «Манчестер Сити» клуби бош мураббийи ҳисобланади. Унинг клуб билан шартномаси 2021 йилгача бўлиб, маоши йилига 21 миллион еврони ташкил этади.

Телеканалнинг қайд этишича, Гвардиола жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш ва яна Лионель Месси билан бирга ишлаш хоҳиши туфайли Аргентина терма жамоасини бошқаришга рози бўлиши мумкин.

Мавзуга оид