Жаҳон | 00:48 / 06.07.2018
12047
2 дақиқада ўқилади

Канадада ноодатий иссиқ ҳаво қурбонлари сони 33 нафарга етди

Канаданинг Квебек вилоятида ҳукм сураётган ноодатий иссиқ ҳаво сабабли вафот этганлар сони 33 кишигача етди. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш вазири Люси Шарлебуа маълум қилди. 

Унинг маълумотларига кўра, 18 киши  вилоятнинг энг йирик шаҳри бўлган Монреалда вафот этган. 

Шарлебуа огоҳ бўлишни ва саломатликка путур етказувчи муаммоларни бартараф этиш учун барча чораларни кўриш давом этилишини айтган.

Аввалроқ иссиқ ҳаводан кўпроқ сурункали, руҳий касалликларга эга одамлар, кондиционер бўлмаган хоналарда кўп вақт қолиб кетувчи ёлғиз одамлар жабр кўришлари мумкинлиги маълум қилинган. Таъкидланишича, охирги марта иссиқ ҳаво Монреалда 2010 йил ёзида кузатилган ва  106 кишининг ҳаётига зомин бўлган.

Канада миллий метеоролик бюроси маълумотларига кўра, Квебек, Онтарио вилоятларининг жанубий қисми ва Атлантика билан чегарадош ҳудудларда 29 июндан бери экстремал иссиқ ҳаво ҳукм сурмоқда. Кун давомида ҳаво ҳарорати 30-40 градус дарагажача қизиб кетмоқда. Об-ҳаво мутахассисларининг прогнозига кўра, Шарқий Канадага совуқ ҳаво фронти 6 июлда келади ва ҳароратнинг 23 даражагача пасайишига олиб келади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид