Ўзбекистон | 12:40 / 08.07.2018
67161
1 дақиқада ўқилади
Каттақўрғонлик жабрдийда аёлдан Хотин-қизлар қўмитаси раҳбарияти хабар олди
Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева Каттақўрғонда ички ишлар ходими томонидан таҳқирланган аёлнинг хонадонига ташриф буюрди.
Айни вақтда «Kun.uz» мухбири Шуҳрат Шокиржонов ҳам қўмита раисига ҳамроҳлик қилмоқда.
Сафар давомида журналист воқеа тафсилотларини аниқлашни мақсад қилган. Тез орада сайтда ички ишлар ходими Санъат Умаров иши доирасидаги янги маълумотлар берилади.
Каттақўрғондаги воқеа интернетда тарқалиб кетгач, Танзила Норбоева бу ҳодисага икки марта расман муносабат билдирган. У аёл қўмита томонидан ҳимояда бўлиши, Умаров судида қўмита вакили иштирок этиб, аёл шаъни ҳимоя қилинишига ваъда берган.
Мавзуга оид
13:56 / 19.11.2024
Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига қайта сайланди
13:10 / 17.11.2024
Ўзбекистон парламенти аъзолари Бокуда ўтаётган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференцияда иштирок этди
22:55 / 16.11.2024
Ўзбекистон иқлим ўзгаришларига қарши курашда иштирокини давом эттиради — Танзила Норбоева
20:31 / 27.10.2024