Жаҳон | 23:06 / 09.07.2018
6705
1 дақиқада ўқилади

Британия бош вазири икки вазирнинг истеъфосига изоҳ берди

Фото: AP

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ташқи ишлар вазири Борис Жонсон ва Brexit масалалари бўйича вазир Дэвид Дэвиснинг истеъфосига Европа Иттифоқи билан музокаралар режаси ва Brexit’дан кейин Лондон ва Брюссел ўртасидаги муносабатлар қандай бўлиши мумкинлигидан норозиликлари сабаб бўлган. Мэй бу ҳақда парламентдаги чиқиши вақтида маълум қилди.    

9 июлга ўтар кечаси Буюк Британия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги музокараларнинг кейинги форматини белгилаш бўйича Лондон ва Брюссел ўртасидаги бош музокарачи бўлган Дэвис истеъфога кетишини эълон қилган. Мэйнинг парламентдаги нутқидан бироз олдин қатъий Brexit тарафдори бўлган Жонсоннинг ўз лавозимидан кетиши маълум бўлган.

Мавзуга оид