Жаҳон | 18:13 / 09.07.2018
4521
1 дақиқада ўқилади

Ереван мэри истеъфога чиқди

Фото: armtimes.com

Ереван мэри, собиқ ўнг республикачилар партияси аъзоси Тарон Маргарян душанба, 9 июль куни истеъфога чиқди, деб хабар берди Sputnik Арманистон ўз манбасига таяниб.

Нашрнинг маълумот беришича, мэр вазифасини вақтинча унинг биринчи ўринбосари Камо Ареян бажаради. Мэрия матбуот хизмати ҳозирча бу хабарни расман тасдиқламади.

Аввалроқ Ереванда Маргарян истеъфосини талаб қилиб намойишлар ўтказилганди. Намойишчилар унинг бошқаруви самарасиз эканлигини билдиришганди. Бундан ташқари, интернетда Маргаряннинг йирик маблағи ва мулки борлиги ҳақидаги фильм жойлаштирилганди.

Тарон Маргарян — Арманистон республикачилар партияси асосчиларидан бири, Арманистон собиқ бош вазири Андраник Маргаряннинг ўғли. У 2011 йилдан буён мэр сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Мавзуга оид