Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоятидаги радарлар воситасида жарима ёзиш бошланди
Самарқанд вилояти ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлларида ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд қилувчи фоторадарлар тўлиқ ишга туширилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд қилувчи радарлар белгиланган тезликдан юқори ҳаракатланган автоуловлар тезлигини қайд этади. Шу вақтнинг ўзида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги бўйича жарима солиш тўғрисида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз транспорт воситаларининг эгаларига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда қарорлар чиқарилади ва фото тасвир илова қилинган ҳолда яшаш манзилларига юборилади.
Бундан кўзланган мақсад, вилоят худудида оғир оқибатли йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, уларнинг сонини камайтириш, ҳайдовчиларнинг ҳушёрлигини ошириш ва йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инновацион технологияларни ҳаётга тадбиқ этишдан иборатдир.
Мавзуга оид
18:37 / 02.05.2026
Фарғона ва Сурхондарёда сел кузатилди, Самарқандда кўчаларни сув босди
09:45 / 21.04.2026
Самарқандда машинасозлик саноат зонаси ташкил этилади
10:35 / 20.04.2026
Самарқандда ноқонуний олтин ажратиб олиш фаолиятига чек қўйилди
15:09 / 04.04.2026